камдан-кам хатолар ва йўлдаги тойилишлар унинг исломий шахсиясига зарар етказмайди. Агар ақидага путур етса, гарчи унинг амаллари Ислом аҳкомларига мувофиқ бўлса ҳам, шахс Исломдан чиқади. Чунки бу вақтда у ўз амалларини эътиқод асосида эмас, бошқа нарсага бино қилган бўлади ёки одамлар билан муроса ёки фойдали бўлгани учун ёки бошқа мақсадда қилган бўлади. Агар манфаатни турмуш тарзи ёки ақлни асос қилиб олиш билан фикр ва майлнинг биносига путур етса, у ақидаси саломат бўлганлиги учун мусулмон ҳисобланади, лекин у, гарчи исломий даъватчилардан ва бутун йўли Ислом аҳкомларига мувофиқ бўлса ҳам, исломий шахсия бўла олмайди. Чунки фикрлаш ва майлларни Ислом ақидасига биноан бино қилишгина инсонни исломий шахсияга айлантиради. Шунинг учун Исломни яхши кўрадиган, унинг ғолиб ва шавкатли бўлишини хоҳлайдиган кимсалар ўз фикрларини Ислом фикрлари ва ҳукмларига асосламай, ўз ақллари, ҳаволари ва манфаатлари асосига барпо қилишдан эҳтиёт бўлсинлар. Агар ақидалари саломат бўлиб, Ислом фикрлари ва ҳукмларидан кенг маърифатга эга бўлсалар ҳам, бу нарса уларни исломий шахсияликдан чиқариб қўяди. Яна шунга аҳамият бериш керакки, Ислом ақидасига эътиқод қилиш деганининг маъноси Расулуллоҳ с.а.в. ижмолан олиб келган, қатъий далил билан тафсилан собит бўлган нарсаларга тўла иймон келтириш ва уни таслим ва розилик билан қабул қилиш демакдир. Бу нарсаларни билиб қўйишнинг ўзи кифоя қилмайди. Исломда аниқ собит бўлган кичкина бир нарсадан бўйин товлаш шахсни Исломдан чиқариб, ақидадан ажратиб қўяди. Ислом бир бутундир, иймон келтириш ва уни қабул қилиш жиҳатидан жузъийлик бўлиши мумкин эмас. Исломни фақат комил равишда қабул қилиш керак. Унинг баъзи жиҳатини қабул қилмаслик куфрдир. Шунинг учун динни ҳаётдан ажратишга ёки уни давлат ишларидан ажратишга эътиқод қилиш очиқ куфрдир.
Ислом ақидаси Ислом ақидаси Оллоҳга, фаришталарга, китобларга, пайғамбарларга, охират кунига, қазо ва қадарнинг яхши-ю ёмони Оллоҳдан эканига иймон келтирмоқдир. Иймоннинг маъноси далил асосида қатъий тасдиқлашдир. Агар тасдиқ далилсиз бўлса, у иймон саналмайди. У фақат далилдан келиб чиқсагина қатъий тасдиқ ҳисобланади. Агар далили бўлмаса, унда у қатъий эмас, фақат хабарлардан бирини тасдиқлашдир, асло иймон деб эътибор қилинмайди. Шунга кўра, тасдиқ қатъий бўлиши учун далил шарт. Шу боис
11-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|